Рустамов Бекпулот Тургунович

Театр: Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар драма театри

Рустамов Бекпулот Тургунович 1969 йил 3 июлда Самарқанд вилояти, Нарпай туманида таваллут топган. Каттақўрғон шаҳар драма театрида 1986 йилдан буён узлуксиз фаолият юритиб келмоқда. Бекпулот Рустамов айни пайтда театрнинг етакчи, устоз санъаткорларидан бири саналади. У ўз ижодий фаолияти давомида 100 дан ортиқ турли йўналишдаги ролларни моҳирона ижро этди. У саҳнада давр талаби, томошабин дидига мос, ранг-баранг образлар кашф этиб, мухлисларнинг ихлос, эътибор олқишларига сазавор бўлмоқда. Б.Рустамовнинг спектаклларда яратган образлари театршунос мутахассислар томонидан атрофлича таҳлил этилиб, унинг ижро маҳорати юқори баҳоланди. Б.Рустамовнинг ижро маҳорати республикамизнинг барча вилоятларида театрининг ижодий гастрол сафарлари давомида ҳам эътирофларга сазовор бўлган. Б.Рустамов меҳнатсеварлиги, изланувчан ва интилувчанлиги, атрофдагиларга, айниқса, ёшларга бўлган алоҳида эътибори билан театр жамоасининг ҳурмат-эътиборини қозонган. Б.Рустамов республика миқёсидаги бир қатор нуфузли театр фестиваллари ва кўрик танловлар қатнашчиси хисобланади. У вилоят миқёсида ўтказиладиган деярли барча оммавий тадбирлар иштирокчиси ва ташкилотчисидир.