Каршибаев Анвар

Театр: Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар драма театри

Каршибаев Анвар 1954 йил 9 сентябрда Самарқанд вилояти, Иштихон туманида таваллуд топган. 1983 йилда Тошкент театр ва рассомчилик институтини тамомлаган. 1978 йили Каттақўрғон шаҳар драма театрига актёр лавозимига ишга қабул қилинган. Анвар Каршибаев мазкур театрининг жонкуяр фидойи актёрларидан ҳисобланади. Актёр меҳнат фаолияти мобайнида 100 дан ортиқ ролларни ўзига ҳос маҳорат билан ижро этган. А.Каршибаев ижросидаги роллар ўзининг турли характерлиги, ёрқин ва бадиий такомиллиги билан томошабинлар ҳамда театр мутахассислари томонидан эътироф этилган. А.Каршибаев яратган образлари рангин буёқларда жилоланиб, томошабинни ўйга толдиради, мушоҳада қилишга даъват этади. Жумладан, З.Фатхулин асари асосида яратилган “Юрагида кетди армони” спектаклида Жалол, К.Яшин асари асосида яратилган “Нурхон” спектаклида Турахўжа Саркор, Уйғун асари асосида яратилган “Парвона” спектаклида Мурод, А.Н.Островский асари асосида яратилган “Гўзал эркак” спектаклида Пъер, А.Қаххор асари асосида яратилган “Тобутдан товуш” спектаклида Шоборот, И.Султон асари асосида яратилган “Донишманднинг ёшлиги” спектаклида Оламиш, У.Исмоилов асари асосида яратилган “Рустам” спектаклида Мавлон ота, М.Карим асари асосида яратилган “Ой тутилган тунда” спектаклида Девона, А.Караев асари асосида яратилган “Шок” спектаклида Доктор, А.Несин асари асосида яратилган “Миршаб, қароқчи, айғоқчи” спектаклида Айғоқчи, Х.Расул асари асосида яратилган “Қора вабо” спектаклида Наркаман ўғил, М.Бехбудий асари асосида яратилган “Падаркуш” спектаклида Бой, С.Хамроев асари асосида яратилган “Жасорат йўли” спектаклида Мардон ота, М.Эргаш асари асосида яратилган “Имом Ал-Бухорий” спектаклида Бош табиб, С.Ахмаднинг “Уфқ” асари М.Умаров инсценировкаси асосидаги “Зириллама томонларда” спектаклида Икром ота, Абдулла Қодирийнинг “Диёри бакр” асари асосида Мафтуна Мухаммадаминова инценировкаси “Тошпўлат тажанг нима дейди” спектаклида Калвак Махсум каби ролларни маромига етказиб ижро этганлиги театр томошабинлари ва ихлосмандлари томонидан эътироф этилган. 2019 йил 28 сентябр куни Самарқанд шаҳрида ўтказилган “SILK ROAD BAZAAR-2019” фестивалида М.Эргашевнинг “Имом Ал-Бухорий” спектаклида Бош табиб ролини ижро этди. Меҳнатсеварлиги, изланувчан ва интилувчанлиги, атрофдагиларга, айниқса, ёшларга бўлган алоҳида эътибори билан театр жамоасининг ҳурмат-эътиборини қозонган. Унинг кўп йиллик тажрибаси туфайли театрнинг ранг-баранглиги, оммабоплиги кундан-кунга ортмоқда.