Кабилов Зокирджон Тоирович

Театр: Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар драма театри

Кабилов Зокирджон Тоирович мазкур вазифада 2012 йилдан фаолият юритиб келмоқда. Кабилов Зокирджон Тоирович ўз ижодий фаолияти мобайнида 120 дан ортиқ турли спектаклларга саҳна безаклари ва саҳна қурилмаларини талаб даражасида яратган. Жумладан; М.Каримнинг “Ой тутилган тунда”, С.Абдулло, А.Суюннинг “Эзгулик ва ёвузлик”, У.Умарбековнинг “Курорт”, Б.Исломовнинг “Сарбадорлар”, Ф.Жўраеванинг “Қасоскор она”, “Бир кам дунё”, Т.Маликнинг “Заҳарли томчилар”, Ҳ.Олимжоннинг “Семурғ”, Г.Муфтизоданинг “Унутилган бойлик”, Н.Қобилнинг “Тўда”, Э.Шукурованинг “Соҳиба”, А.Караевнинг “Шок”, Э.Усмоновнинг “Васваса”, “Қилмиш-қидирмиш”, Ш.Ризаевнинг “Она”, Ёрқиннинг “Қорашохнинг шоҳи синди” каби асарлар асосида яратилган спектаклларга декорация ва саҳна яратишда ижодкорона ёндошган. Бундан ташқари 2013 йилда Ш.Ризаевнинг “Она”, Ҳ.Расулнинг “Она меҳри”, А.Қараевнинг “Шок” каби спектакллари, 2014 йилда Г.Нахуцришвилининг “Миттивой”, Н.Қобилнинг “Тўда”, М.Эргашованинг “Олтин тож”, Ф.Файзиевнинг “Адолат” ҳамда 2015 йилда М.Зошенконинг “Қилмиш-қидирмиш”, М.Уйғурнинг “Туркистон табиби”, Т.Юнуснинг “Нисо холанинг ҳисоби”, А.Ҳошимовнинг “Янги йил томошалари” спектаклларига ҳам декорация ва саҳна безаклари яратишда фидокорона меҳнат қилди. З.Кабилов вилоят ва шаҳар миқёсида ўтказиладиган Мустақиллик ва “Наврўз” умумхалқ байрам тадбирларини саҳналаштириш ишларига раҳбарлик қилиб келмоқда. У актёрлик фаолияти билан биргаликда жамоат ишларида ҳам фаол. Турли хайрия тадбирлари, ободонлаштириш ишлари ташкилотчиси ва фаол иштирокчисидир. З.Кабилов 2013-2015 йилларда Каттақўрғон шаҳрида ўтказилиб келинадиган “Наврўз”, “Мустақиллик”, байрами ҳамда 14-январ “Ватан ҳимоячилари куни”, “Навоийхонлик”, “Бобурхонлик” кечалари, 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни”, 1-октябр “Устоз ва мураббийлар куни”, 8-декабр “Ўзбекистон Республикаси Конституция куни” байрам тадбирларида саҳна безак ва қурилмалари билан фаол иштирок этиб келмоқда. З.Кабилов ўз тажрибасига таянган ҳолда бўлажак ёш ҳаваскор рассомларга тасвирий санъат сирларини ўргатиб келмоқда.