Очилов Илхом Пардаевич

Театр: Ўзбекистон давлат драма театри

Умумий меҳнат стажи 9 йил. Мазкур вазифада 2010 йилдан ишламоқда. И.Очилов ҳамиша саҳналаштирувчи режиссёрлар томонидан ишониб топширилган ролларини ўзгача услубда, ижодий ёндашган ҳолда гавлантиришга ҳаракат қилади. Ўз ижодий фаолияти давомида турли хил образларни яратиб, томошабинлар ва мутахассислар эътирофига сазовор бўлиб келмоқда. У театр саҳнасидаги илк қадамларидан бошлаб ҳозирги кунга қадар бир-биридан характер жиҳатидан фарқ қилувчи спектакль қаҳрамонларни ижро этиб келмоқда. Унинг яратган бош, иккинчи даражали ва оммавий саҳналардаги образлари талайгина. Жумладан: “Нўхат устидаги малика”спектаклида хизматкор, “Этик кийган мушук”да масхарабоз, “Чодир хаёл эртаклари”да Качалполвон, “Конфетвойнинг саргузаштлари”да Конфетвой, “Кўкка учган орзулар”да чўлоқ, “Мувозанат”да талаба, “Зубайда”да Мақсуд, “Гуноҳ”да Санжар, “Минг йиллик ҳангома”да Сотволди, “Фаррош кампирнинг туши”да қўриқчи, “Зулматдан нур”да Эгамберди, Толиб қиморбоз, “Гумроҳ”да Нурбек, “Сабъаи сайёр”да мулозим, “Труфальдино – икки бойнинг малайи”да хизматчи каби образларни маромига етказиб ижро этиш орқали тажриба орттириб, юксак маҳоратли театр актёри даражасига эришишга интилиб қилмоқда.