Головешкин Дамир Темирботирович

Театр: Самарқанд вилояти қўғирчоқ театри

Головешкин Дамир Темирботирович ушбу театрда 2016 йилдан бошлаб ўз иш фаолиятини бошлаган. Самарқад санъат коллежининг “Драма актёри” бўлимини тамомлаб театрга ёрдамчи актёр сифатида ишга қабул қилинди. Актёр ёш бўлишига қарамай театр репертуаридаги барча спектакллар қахрамонларини ўрганиб бир нечта образларда томошабинлар олдига чиқди. Ойлар мобайнида ўзининг жажжи томошабин муҳлисларига эга бўлди. Тартиб интизоми, жойларга спектакл намойиши пайтида масъулят билан ёндошиши, ишга ўз вақтида келиши, устоз актёрлар билан ўз устида ишлаши жамоа ўртасида ёш кадрга нисбатан ишонч ва меҳр ўйғонди. Актёр бугунги кунга қадар театр репертурларидаги қуйдаги спектаклларда маҳорат билан роллар ижро этди. И.Григореванинг “Саревна Матвеевна” да шох, “Бчок остре рожки” да бури, Г.Алиеванинг “Пахтаой” спектаклида мақтанчоқ қовоқвой, чумоли ва калтакесакни, “Приключения лошадки Молли” да Ковбой Жон каби ролларни ўйнади. Ёш актёр ўз устида мунтазам ишлагани 2016 ва 2017 йиллар хисобида саҳналаштирилган “Сниговики озарники”да Қуёнвой, “Бамбуковй Остров”да Аждарҳо, “УшиНосоХвост”да Леши каби эртак спектаклларда яратган образларида билишимиз мумкин. Янги спектаклларда образлар бир- бирига ўхшамай қолишига алоҳида маҳорат керак бўлади. Ёш актёр эса бунинг уддасидан чиқа олган.