Санакулов Бобирхон Собирович

Театр: Самарқанд вилояти қўғирчоқ театри

Санакулов Бобирхон Собирович ушбу театрда 2016 йилдан ўз фаолиятини бошлаган. Самарқанд санъат коллежининг “Драма актёри” бўлимини аъло бахоларга тугатиб санъатга бўлган мухаббати туфайли театрга ишга кирди. Б.Санақулов ҳар бир берилган вазифага масъулият билан ёндошади. Актёр шу кунга қадар театр репертуаридан тушмай келаётган кўплаб спектакллар жумладан: “Қувноқ томоша”да (Вали), Ҳайитали Низомиддиновнинг “Зумраша”спектаклида (Бўри, қуёнвой), Й.Тодоровнинг “Тўтиқушча Пай” спектаклида (Мушук), “Бойчечак сайлига мархабо” (Дев), “Аср вабоси” (Баха), “Зумраша” (қуёнча), Чумоли ва Сичқонча” (Хўроз), “Илм ақл чироғи” (Бури), “Учта қувноқ чўчқатой” (Ниф-неф), “Сеҳрли тош” (Латта), “Эртакдаги дарс” (Устоз), “Яхши ва ёмон” (Дев) каби спектаклларда маҳорат билан роллар ижро қилди. Д.Ўроқованинг “Тўполончи қорболар” спектаклида (Қорбола, Қуёнвой), Ш.Усмонова ва Бек Алиларнинг “Улуғбек юлдузи”да (Юдузчалар). Б.Санақулов санъатнинг тақлид турига алоҳида меҳр қўйганлиги сабабли тез-тез театр томоша залида шоу консертлар уюштириб, қатнашиб ҳам туради. Хонандилик борасида ўз овозига эга.