Назаров Отабек Зокирович

Театр: Самарқанд вилояти қўғирчоқ театри

Назаров Отабек Зокирович 2003 йилдан буён театрда самарали фаолият юритиб келмоқда. Актёр ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини қўғирчоқ театри актёри бўлимини тамомлаган. Театрда ижодининг илк кунлариданоқ у ўзининг иқтидорли актёрлиги меҳнатсеварлиги билан ҳурмат қозонди. Эпизодик ролларни қойилмақом қилиб ўйнаганидан сўнг режиссёрлар унга бош ролларни ишониб топшира бошлади. Отабек тинимсиз изланиши, ҳозиржавоб бошловчи ҳамда моҳирона рол ижро этиши билан кўзга ташланади. Театрда саҳналаштирилган В.Павловскис қаламига мансуб “Нўхат бола”да Ота ролини, М.Супониннинг “Қувноқ томоша”да Вали, А.Абдуллаевнинг “Бахтли оила”да Чанқавузбобо, Муҳсин Қодировнинг “Олтин бошоқ” да Чумоли, Хайитали Низомиддиновнинг “Зумраша” спектаклида Айиқ, Й.Тодоровнинг “Тўтиқушча Пай” спектаклида Румбо-маймун, Д.Ўроқованинг “Тўполончи қорболар” спектаклида Очофот, “Самантойчоқнинг саргузаштлари” спектаклида Қорбобо, Ш.Усмонова ва Бек Алиларнинг “Улуғбек юлдузи”да бир нечта образларни яратди. Актёр партнёрларига талабчан ҳамда танқидга ижобий қарайди. Санъат коллежида театр бўлими талабаларига саҳна нутқи фанидан сабоқ берган, шогирдларига эга бўлган устоз ҳамдир.