Исокова Лайло Юсуфовна

Театр: Самарқанд вилояти қўғирчоқ театри

Исокова Лайло Юсуфовна 2015 йилдан буён театрда меҳнат қилиб келмоқда. Ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти(Тошкент Давлат Санъат институти)нинг “Мусиқали драма актёрлиги” бўлимини 2005 йил аъло баҳоларга тамомлаган. Унинг ижро маҳорати тез орада ёш томошабинлар меҳрини қозонди. “Бойчечак сайлига мархабо” (Ялмоғиз кампир), “Аср вабоси” (Она, Жозиба), “Зумраша” (Бўғирсоқ), “Чумоли ва Сичқонча” (Чумоли), “Илм ақл чироғи” (Тулки), “Учта қувноқ чўчқатой” (Қарға), “Сеҳрли тош” (Лайлак), “Тўтиқушча Пай” (Пай), “Қувноқ томоша”(Қуён), “Эртакдаги дарс” (Қарға, бола) “Яхши ва ёмон” (Ёлмоғиз кампир), “Одам савдоси” (Муслима) “Жайронгул” (Жайронгул, оҳу), каби бир қатор спектаклларда роллар ижро қилган. Унинг ўзига хос, ажралиб турадиган образларидан бири Ш.Усмонова ва Бегалиларнинг қаламига мансуб “Улуғбек юлдузи” тарихий спектаклда француз элчисини чет тилида маромига этказиб ижро қилди. Бундан ташқари Д.Ўроқованинг “Тўполончи қорбобабар” янги йил эртагида қорқиз қаҳрамонини ижро қилди.