Зайниев Ўлмас Олимович

Театр: Самарқанд вилояти қўғирчоқ театри

Зайниев Ўлмас Олимович ўз фаолиятини 2017 йилдан бошлаган. Ў.Зайниев қисқа фурсатларда актёрлик қобилиятини ҳамкасблари орасида юқори даражада исботлай олди. Ўзбекистон Давлат санъат ва Маданият институтининг “Театр санъати” факултетини “Қўғирчоқ театри актёрлиги”бўлимини 2016 йилда мувофаққиятли тамомлаб мустқил санъат остонасига қадам қўйди. Шу йилнинг ўзида 19 сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида актёрлик маҳорати ўқитувчиси лавозимида иш олиб борди. Актёр тиришқоқлиги, ўткир зеҳни, теран фикрлаш қобилияти билан театрнинг ривожланиши учун ўз ҳиссасини қўшиб келмоқди. 2017 йил ортда қолган ойлари давомида шу кунга қадар “Сеҳрли тош” спектаклида Деҳқон ва латтавой, “Илм ақл чироғи” спектаклида Бузоқча, “Зумраша” спектаклида Бўғирсоқ, “Сеҳрли бойчечак”спектаклида Бўри каби бир қатор театр саҳнасида ўз ўрнига эга бўлган спектаклларда роллар ижро қилиб келмоқда.