Берданова Хуррият Шухратовна

Театр: Самарқанд вилояти қўғирчоқ театри

Берданова Хуррият Шухратовна ушбу театрда 2014 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Х.Берданова қобилиятли актёр сифатида “Машанинг саргузаштлари” спектаклида Тулки,Қорқиз, “Илм ақл чироғи”да Тулки, “Аср вабоси”да Жозиба, “Қувноқ томоша”да Қуён, “Чодир жамол”да Бичихон, “Жайронгул”да Она жайрон, “Мўжиза”да Доирачи, “Олтин бошоқ”да Жўжача, “Қувноқ томоша”да Қуён, “Одам савдоси”да Қиз ва бошқа 20 дан ортиқ ролларни маҳорат билан ижро этиб мутахассислар этирофи ва томошабинлар олқишига сазовор бўлди. У ўзига берилган ролларни ролларни маромига этказиб ижро этди. Х.Берданова ўз устозларидан билмаганларини сўраб уларнинг қимматли маслаҳатларини олади. Вилоятимиз бўйлаб тез-тез ижодий учрашувларда иштирок этади. Вилоят микёсида ўтказиладиган Мустақиллик, Наврўз умумхалқ байрамлари томошалари ва бошқа оммавий-маданий тадбирларнинг фаол иштирок этиб келмоқда.