Аширов Кўмакбой Пардабоевич

Театр: Самарқанд вилояти қўғирчоқ театри

Аширов Кўмакбой Пардабоевич 2012 йилдан буён театрда меҳнат қилиб келмоқда. Кўмакбой Ашуров 2012 йил ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг “Халқ бадиий ижодиёти, оммавий байрамлар режиссураси” бўлимини тамомлаган. Театрга келган дастлабки кунлариданоқ ўзининг ноёб қобилият соҳиби эканлиги кўрсатди. Қўғирчоқбозлик санъатини тезда ўзлаштириб олди. Оммавий тадбирларда яккахон чиқишлар, қизиқчилар, интермедиялар ижро этиб, қисқа муддат ичида ўз мухлисларига эга бўлди. У ўзининг тиришқоқлиги, меҳнатсеварлиги билан жамоа назарига тушди.“Мустаҳкам оила” йилига бағишлаб саҳналаштирилган байрам дастурида “Ич куёв” интермедиясини саҳналаштирди. Актёр сифатида фаолият юритиб келаётган К.Ашуров шу кунга қадар турли-туман ролларни маҳорат билан ижро қилиб келмоқда. “Ич куёв”(Ич куёв), “Маҳалла ҳангомаси” (Маҳаллаком), “Ҳожи там-там ҳангомаси” (Жарчи), (Куёв жўраси), (Чол), “Сеҳрли тош” (Иккинчи бахл), “Қувноқ томоша” (Вали), “Нўхат бола” (Махлуқ) “Тўтиқушча Пай” (Тўтиқушча Пай) ,(Маймун), “Аср вабоси” (Гунг йигит), “Сёмка” спектаклида (Чол), “Самантойчоқнинг саргузаштлари” “Қорбобо”, “Тўполончи қорболалар” (Очофот) каби эртак спектаклларда ролларини ижро этиб келмоқда. Аширов Кўмакбой Пардабоевич қўғирчоқ театри мутахассислиги бўлмасада қўғирчоқ театри сир-асрорларини тезлик билан ўзлаштириб олиб, қўғирчоқлар билан образ яратиш учун овоз ва пластикасини топишда қунт билан ўз устида тинимсиз ишлаб қисқа вақт ичида муваффақиятларга эришди. Шу эришган мувафақиятлар натижасида ёрдамчи артист лавозимидан 1-даражали артист лавозимига кўтарилди. Аширов Кўмакбой Пардабоевич жамоа ишларида фаол иштирок этганлиги, қолаверса пахта йиғим-теримларида жалб қилинган вақтда умумхалқ шанбаликларда ўз исботини топди. К.Ашуров масъулиятли ходим маҳоратли актёр.17-21 ноябр кунлари Самарқандда бўлиб ўтган Республика қўғирчоқ театрлари 9- Анъанавий фестивалига қўйилган Ҳ.Расул ва Э.Ўриновларнинг “Жайронгул” спектаклида (Бўривой) образини яратиб фахрий биринчи ўринни олишда ўз ҳиссасини қўшди.