Абдуллаев Акбар Халилович

Театр: Самарқанд вилояти қўғирчоқ театри

Абдуллаев Акбар Халилович 1983 йил 30-декабрда Самарқанд вилояти Булунғур туманида таваллуд топган. Истеъдотли актёр қуйидаги Бош ролларни ижро этган: “Мужиза” да бола, “Гумбаз устидаги юлдуз” Шамоил, “Эртакдаги дарс” Ёвуз, “Одам савдоси”да Соқол, “Качал ботир”да Качал ботир, “Бойчечак сайлига мархабо”да Наврўзбек, Нанайпалвон, “Яхшилик ерда қолмас”да Яхшибой, “Тошкесаклар мамлакати”да Толиб ва ваъзир, “Аср вабоси”да Азиз ва унинг кексалиги, “Фасл қўнғироғи” да Шайтон, “Ўзга сайёралик меҳмон”да Эртакчи, “Реппер эртакчи”да реппер эртакчи, “Меҳмонимиз Шрек”да Шрек, “Зумраша”да Рус отахони ва қуёнча, “Қорбобонинг совғаси”да Маймун ва қуёнча, “Чумоли ва Сичқонча”да Чумоли, “Наврўзбек чойхонаси”да Наврўзбек ва Жўжавой, “Шрекнинг саргузаштлари”да Эртакчи ва Шрек, “Илм ақл чироғи”да Бузоқча, “Сўнмас нур”да Жасур, “ Олтин бошоқ”да Шодивой ва бошоқлар, “Учта қувноқ чўчқатой”да Ниф-неф, “Сеҳрли тош”да деҳқон йигит, “Жек читтак ва сувпариси”да Жекчиттак, “Чодир жамол”да Корфармон, “Жайронгул”да Калтакессак ва овчини ўғли, “Кўклам келди ўлкам кулди”да Аливой ва Наврўзбек, “Тўтиқушча Пай”да Румбомаймун ва тўтиқуш, “Соғлом танда соғ ақл”да Афанди, хўроз, қўчқор, “Янги йил томошаси”да Шайтон, “Қувноқ томоша”да Қувноқ бобо, бўри, “Нўхат бола”да Нўхат бола, “Самантойчоқ саргузаштлари”да Самантойчоқ каби яна 30га яқин катта ва кичик роллари ижро этиб келмоқда. Республика қўғирчоқ театрларини кўрик-фестивалида кетма-кет учбора биринчи ўринни олган спектакллар “Тошкесаклар мамлакати”да Ғолиб тош (2007йил), “Олтин бошоқ”(2009 йил) да Шодивой, “Жайронгул” да овчини ўғли ва калтакесак каби ижро этган бош роллари кўрик-фестивал ҳайъат аъзолари томонидан яхши фикрлар билан изоҳланди ва бу ўз ўрнида актёрни ўз ишини қанчалик устаси эканлигини кўрсатади. У театр саҳнаси билан чекланиб қолмасдан кино ва телевидиния соҳасида ҳам фаолият кўрсатиб келмоқда. Унинг ижросидаги СТВдаги “Бир кам дунё” телесериалида - Наркоман ўғил, таксист, телба бола, Жасур, Бахтиёр ҳамда А.Навоий номидаги СамДУ қошида ташкил этилган “ЁШЛАР” студияси тасвирга олган “Уч дўст” филмида Акбар, “Ёшлар” телерадиокомпанияси “Кўзгу” ҳажвий кўрсатувида – боғбон ва қўчқорвой, СТВ да “Етти кетти”да – дўст, ака, шогирт, улфат, намунали эр, ҳаёлпараст ҳамда болажонлар учун эфирга узатилган “Хайрли оқшом кичкинтойлар”да – бўривой, қуёнвой, билоғон, доно кирпи каби ва яна бир нечта ролларни маҳорат билан ижро этди. Актёр қўшиқчилик борасида ҳам сезиларли даражада ижод қилиб келмоқда. Жойларда намойиш этилган катта консертларда унинг ижросидаги “Гулзорим”, “Эй сабо”, “Насру уззол”, “Фарғона рубои”, “Фарғона тонг отгунча”, “Дуторим”, “Отмагай тонг”, “Ёввойи тановвор”, “Мустозод”, “Жонон бўламан”, “Ўртар”, “Она юртим”, “Юрт ўғлони”, “Гўзалим”, “Шалола” каби лирик мумтоз ва эстрада жанрдаги қўшиқлари мухлислар томонидан улкан олқишлар билан кутиб олинмоқда. Актёр яхшигина ёзувчилик қобилиятига ҳам эга. Унинг асарларида бугунги куннинг долзарб мавзулари “Наркомания, Одам савдоси ҳамда терроризмга қарши кураш ғоялари” илгари сурилиб ёшлар нигоҳида бундай жирканч иллатларини салбий оқибатлари кўрсатиб берилади. У муаллифлигидаги “Аср вабоси”, “Ҳаёт сабоқлари”, “Кичик бўри ноласи” шулар жумласидан. Катта ёшдаги томошабин учун ссенарий ёзиш билан чекланиб қолмасдан жажжи болажонлар учун замонавий ва ҳажвияларга бой кассабоп асарлар ҳам ёзади: “Сеҳрли тош”, “Наврўзбек Чойхонаси”, “Сирли қоп”, “Йил қўнғироғи” “Реппер эртакчи”, “Меҳмонимиз Шрек”, “Шрекнинг Саргузаштилари”, “Жекчиттак ва сувпариси” ва яна бир нечта шунингдек асарлари саҳналаштирилган. Актёр режиссёрлик борасида ҳам ўзини синаб кўриб “Бахтли оила” деб номланган асарини саҳналаштирди. Булардан ташқари вилоят ногиронлар жамияти қошида ташкил топган “Шоҳ дилкашо” театр студиясида ҳам фаолият кўрсатиб кўнгли кемтик ногирон болажонларга қўғирчоқ театри сирлари ва ўз қўллари билан ясаган қўғирчоқлари иштирокида болажонлар билан биргаликда “Ўртўқмоқ”, “Қўрқмас качал”, “Зумрад ва Қиммат” спектаклларини саҳналаштириб қўйиб келмоқда.