Хакимова Гавхар Мусабековна

Театр: Ўзбекистон давлат драма театри

Ушбу театрда 2011 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. У ўзига хос истеъдодга эга, юксак ижодий салоҳиятли профессионал актёрдир. Ўз фаолияти давомида ёрқин бўёқларга бой, чуқур мазмунли, томошабинларни ҳаяжонга солган ҳолда катта мувофаққиятларга эришиб келаётганкўпгина етук образларини яратиб, томошабинлар ва мутахассислар эътирофига сазовор бўлиб келмоқда Жумладан: “Давлат болалари”да Назира, “Макр”да она, “Қуроқ” да бешинчи гўзал, “Қийиқ қизнинг қуйилиши”да бева, “Гамлет”да Офелья, “Эзгулик йўлида”да Марҳабо, “Минг йиллик ҳангома”да Салтанат, “Жийдалилар”да Манана, “Мувозанат”да Гулшод, “Қайтар дунё”да Мастон ва бошқалар киради.