Хажиева Шахло Ўлмасовна

Театр: Ўзбекистон давлат драма театри

Ушбу театрда 2010 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Жумладан: “Фаррош кампирнинг туши”да ҳисобчи, “Эзгулик йўлида”да Муниса, “Минг йиллик ҳангома”да янги келин, “Аяжонларим”да Умидахон, “Аёл”да ҳамшира, “Қайтар дунё”да Насиба, “Евгений Онегин”да Дуня, “Даҳо”да Муниса, “Макр”да Зухра, “Чодир ҳаёл эртаклари”да Бичахоним, “Этик кийган мушук”да Малика, “Сабъаи сайёр”да Дилором бундан ташқари “Медея”да, “Мувозанат” ва “Вафодор”да оммавий саҳналардаги роллари ҳамда бошқа ўнлаб образларни маромига етказиб ижро этиши орқали тажриба орттириб маҳоратли театр актёри даражасига эришган.