Умарова Анзират Ачиловна

Театр: Самарқанд вилояти мусиқали драма театри

Умарова Анзират Ачиловна 1958 йил 3 ноябрда Самарқанд вилояти Жомбой туманида туғилган. Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида 1986 йилдан ўз фаолиятини бошлаган. Анзират Умарова Самарқанд вилоят мусиқали драма театридаги фаолияти давомида мусиқий ва драматик спектакллардаги роллари билан томошабинлар олқишига сазовор бўлиб келмокда. А.Умарова, бугунги кунга қадар ўзининг ижодий фаолияти давомида юзга яқин ролларни маҳорат билан ижро этиб, томошабинлар ва театр мутахассислари эътиборини қозонди. Жумладан, “Оромижонимсан мани” спектаклида “Хонанда” сифатида, “Кампир топайми дадажон”да “Нафиса”, “Ўжар кайнона”да “Тўтихон”, “Самария”да “Энага”, “Бибихоним” ва “Хонанда” сифатида, “Ака-укалар” спектаклида “Хонанда” сифатида, “Меҳридарё”да “Мариям”, “Машраб”да “Офоқой”, “Оппоқой”да “Ёвуз малика”, “Бўри меҳри”да “Тулкича”, “Бремен созандалари”да “Атаман аёл” каби ролларни, шунингдек, “Алпомиш” спектаклида “Барчиной”, “Равшан ва Зулхумор”да “Зулхумор”, “Бир ўлиб кўрайчи”да “Гуянда”, “Алишер Навоий” спектаклида “Хонанда” сифатида, “Буюк Темур” тарихий спектаклда “Гавхаршодбегим”, “Эдип”да “Яғ булан”, “Кузнинг биринчи куни”да “Ойниса” каби ролларни ва бошқа кўплаб спектаклларда драматик ролларини ҳам маҳорат билан ижро этган. Спектакллардан ташқари, театрда намойиш этилаётган “Шоу ханда” ва кўплаб театрлаштирилган концерт дастурларида яккахон хонанда сифатида қўшиқларни ижро этиб келмоқда. Маданият ва санъат ривожига қўшаётган хиссалари учун театр ва юқори ташкилотлар томонидан сертификат ва дипломлар билан тақдирланган. У ўзининг иқтидори, маданияти ва интизоми ҳамда санъатга бўлган садоқати туфайли театр жамоси, соҳа вакиллари орасида хурматга сазовор. Санъатимиз намуналаридан кенг аҳоли, айниқса ёшларимизни хабардор қилиш, уларни миллий мусиқа ва театр санъати намуналари уларга етказиш мақсадида ижодий фаоляти давомида Самарқанд вилоятининг Каттакўрғон, Пахтачи, Оқдарё, Нуробод, Жомбой ва Кўшработ туманлари аҳолиси билан А.Умарова иштирокида ижодий учрашувлар ташкил этилган.