Маматқулов Лазизжон Хўжамуродович

Театр: Самарқанд вилояти мусиқали драма театри

Маматқулов Лазизжон Хўжамуродович 1988 йил 02 январда Самарқанд вилояти, Ургут тумани туғилган. 2013 йил Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтининг мусиқали драма актёри бўлимини тугатган. 2013 йилдан Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида вокал артисти вазифасида ишлаб келмоқда. У ўзининг истеъдоди, ташкилотчилиги билан театр жамоатчилик ишларида фаол иштирок этиб келмоқда. Қисқа вақт мобайнида Маматқулов Лазизжон “Заҳарли томчилар” - Асрор, “Садоқат” - Азизбек, “Ойдинда юрган одамлар” - Қоплоннинг ёшлиги, “Кампир топайми дадажон” – Собир, “Қоб-Ил” – Шайтон, “Шоу-ханда” – Қўшиқчи, бошловчи “Қорбобонинг халоскори” - Анвар ботир, “Самария” - Буюк сиймолар образлари, “Жон Самарқанд” – Хонанда, “Давлат болалари” – Бутир, “Янги йил томошалари” – Бўри каби ўнлаб ролларда мувафаққиятли иштирок этди.