Джаббарова Гулистон Музапаровна

Театр: Самарқанд вилояти мусиқали драма театри

Джаббарова Гулистон Музапаровна 1970 йил 1 февралда Самарқанд вилоят Пахтачи туманида туғилган. 1987 йилда Тошкент давлат театр ва рассомчилик санъати институтининг мусиқали драма ва кино актёрлиги факультетида ўқиш билан бирга, Абдулҳамид Мажидий номли ўзбек драма театрида ўз фаолиятини бошлаган. Истеъдодли мусиқали театр ва кино актёри. Ширали овоз соҳиби. Ўтган йиллар давомида А.Мажидий театри саҳнасида турли хилдаги характерли ролларни маҳорат билан ижро этган. Жумладан: Саодат («Давр ўғлони»), Студент қиз («Нисо холанинг ҳисоби» ), Дилором («Сўнгги қўнғироқ»), Қозоқ қиз (“Шум бола”), Инобат («Ниҳолларни эгманг!» ), Нодира («Фиғон») Гуландон («Тўй ўрнига томоша»), Она («Замон ўғлони»), Ноп-нозикхон («Қўшнилар»), Чинора (“Диёнатга хиёнат”), Ойниса (“Берк кўча”), Гулрух (“Армон”), Зуля (“Оқ қуш”) роллари шулар жумласидандир. Шунингдек, бир қанча болалар спектаклларидаги роллари ҳам ёш томошабинлар томонидан илиқ қарши олинган. Булар Жодугар («Қутқарилган қуёш»), Ялмоғиз («Машмаша” ), Тулки(«Сеҳрли телпакча»), Она эчки («Йиртқич бўри панд еди ») кабилардир. Самарқанд вилояти мусиқали драма театрида 1990 йилдан ишлаб келмоқда. Джаббарова Гулистон Музапаровна Самарқанд вилояти мусиқали драма театридаги фаолияти давомида мусиқий ва драматик спектаклидаги роллари билан томошабинлар олқишига сазовор бўлиб келмоқда. 2005-2008 йилларда Самарқанд телевизион ижодий уюшмаси “STV telekanali” нинг “Бир кам дунё” теленовеллосида Она, Қайнона каби ролларни ижро этган. Г.Джабборова ўзининг бугунги кунга қадар ижодий фаолияти давомида юзга яқин ролларни маҳорат билан ижро этиб, томошабинлар ва театр мутахассислари эътиборини қозонди. Булардан, Гулнор “Гулнора ва Шахзода”, Саломат “Қор одам”, Мавлуда Шакировна “Кампир топайми дадажон”, Она “Оналар алласи”, Оймомо “Ойдинда юрган одамлар”, Ҳожар “Ўжар қайнона”, “Ака-укалар” спектаклида қўшиқлар ижрочиси, Адолат “Тўполонтой ҳангомаси”, Қумри “Меҳридарё”, Офоқой “Машраб” каби мусиқали спектаклларда шунингдек Ёрқиной “Ёрқиной”, Инобат “Ниҳолларни эгманг”, Гули “Алишер Навоий”, Бибихоним “Буюк Темур”, Касофат “Қора вабо”, Зайнаб “Фиғон”, Гуландон “Туйдан олдин томоша”, Гулрух “Армон”, Инобат “Диёнатга хиёнат”, Саодат “Мажидий”, Маъсума “Хотинимнинг уч ошиғи”, Шарофат “Ширин найранг”, Хумора “Давлат болалари”, Она “Имон”, Қумри “Кузнинг биринчи куни”, Ўғилой “Она юраги”, каби драматик ролларини ҳам маҳорат билан ижро этган. 2011 йилда Ўзбекистон телеканалида намойиш этилган “Опа-сингиллар” телесериалида “Ҳаёт момо” ролини маҳорат билан ижро этган. “Кўҳна замин оҳанглари” Республика фестивалида ўзининг ижодий чиқишлари билан фаол иштирок этиб фахрли 2-ўрин соҳибаси бўлди. Гулистон Джаббарова 2015 йил якунлари бўйича вилоят ҳокимлигининг “Самарқанд ифтихорлари” II-Вилоят танловининг “Маданият ва санъат” йўналиши ғолиби деб топилди. кўринишлари билан фаол иштирок этиб келмоқда. У ўзининг иқтидори, маданияти ва интизоми ҳамда санъатга бўлган садоқати туфайли театр жамоси ҳамда соҳа вакиллари орасида ҳурматга сазовор. Санъатимиз намуналаридан кенг аҳоли, айниқса ёшларимизни хабардор қилиш, уларни миллий мусиқа ва театр санъати намуналарини уларга етказиш мақсадида 2016 йил Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон, Пахтачи, Нарпай, Оқдарё, Нуробот, Жомбой ва Қўшробот, туманлари аҳолиси билан Гулистон Джаббарова иштирокида ижодий учрашувлари ташкил этилди. Меҳнат фаолияти давомида кўплаб иқтидорли шогирдлар тарбиялаган.