Бекмуродов Машраб Махматолибович

Театр: Самарқанд вилояти мусиқали драма театри

Бекмуродов Машраб Махматолибович 1983 йил 13 март куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида туғилган. 2009 йил Ўзбекистон давлат cанъат институтини тамомлаб, ўз фаолиятини Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида бошлаган. Ёш истеъдодли актёр қисқа вақт мобайнида қатор спектаклларда турли образлар яратиб, томошабинлар олқишига сазовор бўлиб келмоқда. Жумладан: Ориқ (“Уч дангаса”), Талонбек (“Минг ўрик”), Орзиқул бобо (“Ўрик гуллаганда”), Ўлмас кашшей (“Шаҳризоданинг эртаги”), Йигитали (“Сиртмоқ”), Шоди (“Кампир топайми дадажон?”), Мулла (“Шум бола” ), Шоир Бўстон (“Бир ўлиб кўрайчи”), Қулмиддин (“Садоқат”), Куёв (“Ширин найранг”), Ҳизр бобо (“Бемеҳрга бахт битмас”), Қароқчи (“Қароқчи қорбобо”), Лейтенант (“Матонат”), Мардон (“Ужар қайнона”) каби саҳна асарлари. Истеъдодли ёш актёр М.Бекмуродов биргина 2014 йилда саҳналаштирилган тўртта спектаклда турли образларни яратди: Қамариддин (“Захарли томчилар” ), Қоплоннинг ўрта ёшлиги (“Ойдинда юрган одамлар”), Шайтон (“Қоб-ИЛ” ), Буюк алломалар сиймоси (“Самария” Ибн Арабшоҳ).