Баратов Хуршид Хусанович

Театр: Самарқанд вилояти мусиқали драма театри

Баратов Хуршид Хусанович Баратов Хуршид 1988 йил 06 январда Самарқанд вилояти, Ургут туманида туғилган. 2014 йил Тошкент давлат санъат ва маданият институтининг мусиқали драма актёри бўлимини тугатган. 2014 йилдан Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида вокал артисти вазифасида ишлаб келмоқда. Қисқа вақт мобайнида Баратов Хуршид “Самария” - Буюк сиймолар образлари, “Мутойиба”- Хонанда, “Жон Самарқанд”- Хонанда, “Шоу-ханда” - Хонанда, “Янги йил томошалари” - Хонанда сифатида иштирок этди. Театрда саҳналаштирилган “Ўжар қайнона” Мардон “Разоларт қурбонлари” Нодир, “Шоҳ Эдип” Чупон, “Самарқанд сайқали” Шоир Сафоий, “Мирзо Улуғбек” Меъмор Ҳавофий, “Меҳридарё” Турсунбой, “Машраб” Шогирд, “Кузнинг биринчи куни” Форҳод спектаклларда ўз образларини маҳорат билан ижро этган. Х.Баратов шунингдек, театр ва вилоят томонидан ташкил этиладиган барча байрам тадбирларида мунтазам фаол иштирок этади.