Сатторов Сирожиддин Содиқович

Театр: Ўзбекистон давлат драма театри

Ушбу театрда 2012 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. У устоз санъткорлардан ижоднинг машаққатли йўлида учровчи тўсиқларни енгиб ўтишга, нозик сирларини ўрганишга қатъий аҳд қилган. С.Сатторовнинг театр саҳнасида ижро этган роллари талайгина. Жумладан: “Минг йиллик хангома”да ажина, “Давлат болалари”да Бўтир, “Чароғбонлар”да Талаба, “Отасининг қизи”да Бахтиёр, “Фаррош кампирнинг туши”да Хайдовчи, “Чодир ҳаёл эртаклари”да Качалполвон, “Конфетвойнинг саргузаштлари”да Чалавой, “Сабъаи сайёр”да мулозим каби образлар шулар жумласига киради.