Хамидов Хаёт Шакарбоевич

Театр: Самарқанд вилояти мусиқали драма театри

Хамидов Хаёт Шакарбоевич 1986 йил 10 августда Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган. Ўзбекистон давлат санъат институтини тугатган. 2015 йилдан театрда ижод қилиб келмоқда. Ҳаёт Ҳамидов қисқа вақт давомида Йигит “Эй, ким бор?”, Дилшод “Разолат Қурбонлари”, Абдулатиф “Мирзо Улубек”, Посбон "Кўчки", Ориф "Имон" ролларини ижро этиб, ўз истеъдодини намоён қила олди. 2018 йилда Туркиянинг Коня шаҳрида бўлиб ўтган "Минг нафас бир овоз" Туркий тилларда саҳналаштирилган спектакллар 11- Халқаро театрлар фестивали ҳамда Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида бўлиб ўтган "Самғау" 6- театрлар фестивалида "Кўчки" спектакли билан иштирок этди. Фестиваллар доирасида ўтказилган маҳорат дарсларида фаол иштирок этиб тегишли сертификат ва дипломларга сазовор бўлди.