Эргашева Мадинахон Фирдавсовна

Театр: Самарқанд вилояти мусиқали драма театри

Эргашева Мадинахон Фирдавсовна 2015 йилдан хозирги кунга қадар театрда ўзнинг бош балетмейстерлик ижодий фаолиятини давом эттириб келмоқда. Мадинахон Эргашева театрнинг истеъдодли ва умидли ёшларидан саналади. У театрда ўзининг рақс жамоаси билан бугунги кунга қадар театрда саҳналаштирилган бир қатор спектаклларда рақсларни саҳналаштириб келмоқда. Бинобарин, “Эдип”, “Мирзо Улуғбек”, “Меҳридарё”, “Разолат қурбонлари”, “Заҳарли томчилар”, “Самария”, “Машраб”, “Бремен созандалари”, “Самарқанднома” каби йирик спектаклларда ва театрнинг “Шоу ханда” концерт дастури рақслари маҳорат билан саҳналаштирган. Булардан ташқари театр балет жамоасининг хар йилги хисобот концерт дастурларида хам миллий ва замонавий рақсларни саҳналаштириш ишларини мукаммал олиб бориб муваффақиятли хособот концерт дастурларини намойиш этади. У ўзининг концерт дастурларида якка рақсларни маҳорат билан ижро этиб, олқишларга сазовор бўлиб келмоқда. М.Эргашева 2016 йилда Театр санъати усталарининг “Устоз ва шогирд” мактабини муваффақиятли якунлагани учун Сертификат билан тақдирланган. Мадинахон Эргашева 2015 йилда Самарқанд вилоят ҳокимлиги Маданият ва спорт ишлари бошқармасининг Фахрий ёрлиғи ва Самарқанд вилоят хокимининг Ташаккурномаси билан, 2017 йилда 27-март “Халқаро театр куни” муносабати билан театрда “Ўз ишининг устаси” номинациясига лойиқ кўрилган. Булардан ташқари, 2018 йилда Самарқанд вилоят ҳокимлигининг “Вилоятда маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга қўшган улкан хиссаси, театр, мусиқа, ўзбек мумтоз ва фолклор санъатининг ноёб намуналарини тарғиб ва ташвиқот қилганлиги, нуфузли халқаро фестивал ва танловларда фаол иштирок этганлиги учун” Самарқанд вилоят хокимининг Ташаккурномаси билан тақдирланган. Самарқандда бўлиб ўтадиган “Шарқ тароналари” мусиқа фестивалида катта жамоавий расқлари саҳналаштиришда фаол иштирок этади. М.Эргашева 2018 йилда Хоразм вилояти Хива шахрида бўлиб ўтган “Рақс сеҳри” февтивалидаги фаол иштироки учун Фахрий ёрлиқ билан ҳамда М.Эргашева томонидан саҳналаштирилган “Мавриги” рақси учун Ташаккурнома билан тақдирланган. 2019 йилда 27- март “Халқаро театр куни” муносабати билан театрнинг бош балетмейтери М.Эргашева билан бирга фаолият олиб бораётган театрнинг балет жамоаси “Энг аҳил жамоа” номинацияси билан тақдирланишди.