Абдуллаев Шухрат Абдурахмонович

Театр: Наманган вилояти мусиқали драма театри

Абдуллаев Шухрат Абдурахмонович томонидан Товфиқ Ал-хакимнинг «Бехато отилган ўқ», И.Турсунованинг «Заҳарли томчи», Н.Аббосхоннинг «Азиз», Э.Умаровнинг «Эл фарзанди», Н.Аббосхоннинг “Қуриётган дарахт” Нодир Мажиднинг “Муқаддас қасам” спектаклларини саҳналаштирди. У сахналаштирган “Боғ” спектакли Туркияда, “Азиз” спектакли Қирғизистон Республикасида намойиш этилган. Шунингдек у кинода «Муҳаббат синовлари», «Улфатлар», «Чимилдиққа отилган ўқ», «Чаён боласи», «Туман» каби бир қатор фильмларда суратга тушиб, бош ва эпизодик ролларни ижро этган.