Насиралиев Инамжон Бокиджанович

Театр: Наманган вилояти мусиқали драма театри

Насиралиев Инамжон Бокиджанович ўзининг ижодий фаолияти даврида турли маданий – маърифий ва оммавий тадбирларга намунавий сценарийлар ёзди. Жумладан, “Биз сени соғиндик, Наврўз!”, “Мустақиллик байрами”, “Наманганда “Гул байрами”, “Меҳржон” байрамига бағишланган “Меҳр – саҳоват байрами”, 1 июн – “Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб “Ҳар доим бўлсин қуёш!”, “Конституция – асосий Қомусимиз”, “Президент арчаси” сингари катта байрамларга сценарийлар ёзиб, вилоятдаги маданий – маърифий муассасаларга тарқатди. Бундан ташқари, атоқли саналарга бағишлаб “Ғазал мулкининг султони”, “Шоҳ ва шоир”, “Қадр – азиз, хотира абадий”, “Ғалаба муборак, ғаллакорлар!”, “Асло хорманг, пахтакорлар!”, “Қизиқувчилар клуби”, “Тўгаракларда “Устоз – шогирд анъанаси” сингари мавзуларда услубий қўлланма ва тавсияномалар ишлаб чиқди.