Бойматов Муроджон Икромжонович

Театр: Наманган вилояти мусиқали драма театри

Бойматов Муроджон Икромжонович театрда саҳналаштириладиган мусиқали спектакллар, жойларда ўтказиладиган ижодий учрашув ва концертларда оркестр гурухи жўрлигида синтезатор мусиқа асбоби билан куйлар ижро этади. Концерт дастурига киритилган куйларда у якка партияларни моҳирлик билан чалади. Оркестр учун ёзилган куйлар: (2009 й.) А.Жабборнинг “Кўрголи келдим”,(2010й.) И.Турсуновнинг “Қаердасан фариштам”,(2011й.)”Садоқат”, Н.Аббосхоннинг “Коинотлик меҳмонлар” мусиқали спектаклларидаги куйларни ишга келган давридан бошлаб ўзлаштириб келмоқда. Концерт дастурларидаги куйлар: “Баҳор айёми”, “Илтижо”, “Сайқал”, “Насри сегоҳ”, “Ражабий”, “Мухаббат”, “Гулбаҳор”, “Тановор”, “Роҳат”, “Муножот”, “Дилдор”, “Шароб”, “Али-Қамбар”, “Норим-норим”, “Висол”, “Ҳилол”, “Кулобча”, каби мумтоз, лирик ва жўшқин тароналарни ансамбль жўрлигида ижро этган. М.Бойматовда мусиқий спектаклларнинг жанрига қараб керакли саҳналарга мос куйлар танлаб, мусиқий безак бериш маҳорати мужассам. Улар (2012й) Ж.Тошхўжаев “Қорбобонинг халаскори”, (2013й) Қ.Рустамов “Янги йил саргузаштлари”, (2014й) Б.Жўраев “Қаердасан арчажон” каби болалар учун ёзилган спектакллар шулар жумласидандир.