Дехканова Иқболхон Кадировна

Театр: Наманган вилояти мусиқали драма театри

Дехканова Иқболхон Кадировна У қисқа давр мобайнида театрда саҳналаштирилган қатор спектаклларда эсда қоларли ролларни маҳорат билан ижро этиб элга танила бошлади. Улар “Баджаҳл қуёнча”да Чаққоной, “Эл фарзанди”да Ёрқиной, “Аёл кечирмайди”да Чарос, “Янги йил саргузашти”да Мошхон, “Йиғлама қиз”да Гунафша каби образлари шулар жумласидандир. Жарангдор овоз соҳибаси ижро этган Р.Мухаммаджоновнинг “Йиғлама қиз” спектаклидаги чуқур драматизм билан суғорилган Гунафша образи “Эътироф-2014” ғолиблари қаторида “Йилнинг энг яхши актрисаси” номинатсия билан тақдирланди.