Тожибоев Алижон Тошпўлатович

Театр: Наманган вилояти мусиқали драма театри

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист

Тожибоев Алижон Тошпўлатович узоқ йиллик ижодий фаолияти давомида 50 дан зиёд ранг-баранг характердаги образларни яратди. У театрда саҳналаштирилган “Умар Ҳайём” спектаклида саркарда Маврий, “Алпомишнинг ўқ-ёйи” да Алпомиш, “Бир қадам йўл” да Шокир, “Унутилмас кунлар”да Паринский, “Қирол Лирнинг набиралари да Макбет ва Барон Момер, “Робиябону” да Қаҳҳор, “Темир хотин” да Олимтой, “Баҳор шамоли” да ҳоким, “Виждон амри” да Қудрат Ботиров, “Ҳийлаи шаърий” да Ҳильми, “Сирли бошоқ” да бургут, “Топқир Толмас...” да лақма Ланкабой ва сотқин шоир, “Усмон Носир қаерда?..” да сотқин шоир, “Гўзал дунё зулмати” да Шокир, “Чимилдиқ” да куёв, “Салом ёки Хайр” да Сурбек, “Иффатини асраган аёл” да Абдулло, “Боғ” да Алижон, “Азиз” да Комил, “Бу чоллар – ёмон чоллар”да Уррайим, “Азиз”да Комил, “Ўлан”да Ота, “Боғбон қиз”да Ота, “Амир Темур ёхуд адолат қиличи”да Амир Темур каби бош ролларни катта маҳорат билан ижро этиб келмоқда