Ниязов Маьруф Махмудович

Театр: Наманган вилояти мусиқали драма театри

Ниязов Маьруф Махмудович узоқ йиллик ижодий фаолияти давомида 60 га яқин турли характердаги образларни моҳирона яратиб, мутахассис ва томошабинлар олқишига сазовор бўлган. Жумладан, санъаткор томонидан юқори маҳорат билан ижро этилган “Адолат” спектаклидаги Раҳимов, “Алпомишнинг ўқ-ёйи”да Ултон, “Ҳақ сўз”даги агроном, “Мадаминбек”да Холхўжа, “Қирол Лирнинг набиралари”да Банко, “Элёр Ботир”даги Сийлов, “Телба дунё”да ўғри, “Ал-Кабир”да Ал-Кабир, “Балойи нафс” да Шаҳоб, “Тегирмон тепасида қуёш”да Тодераш, “Сўнгги пушаймон”да Мадиёр, “Ҳиёнат”да Темуржон, “Ўзинг кўзим нури”да Музаффар, “Муноқаша”да руҳ, “Меҳр қуёши”да Мансур, “Кашмир қўшиғи”да Бамбур, “Ёр истаб”да Боқи, “Усмон Носир қаерда..?” драмасида катта терговчи, “Оқила”да Мақсуд, “Омонат дунё”да Қодир ака, “Умр шомидаги бахт”да Рустам Бекмирзаев, “Бу чоллар ёмон чоллар”да Қандак ота, “Тўйлар муборак”да Наримон, “Супер қайнона-2”да ота, “Ҳаж сафари”да Ботир каби образлари томошабин ва мутахассислар томонидан юқори баҳоланган. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан суратга олиниб, намойиш этилаётган миллий сериаллардан “Пойдевор”да бош инженер, “Масхарабоз”да Мардон-ҳофиз каби ролларни маромига етказиб ижро этиб, ўзининг профессионал ёндошуви, қахрамон характерини тўлақонли очиб бера олиш каби хусусиятлари билан мухлислар қалбидан жой олди. М.Ниязов театр ва телевидениедаги фаолияти даврида ўзини режиссёр сифатида ҳам намоён қилди. Хусусан, “Хаж сафари”, “Сўнгги пушаймон”, “Аяжонларим”, “Топқир, Толмас ва Ланкабой”, “Бу чоллар, ёмон чоллар...” спектакллари, “Ҳиёнат”, “Айрилиқ”, “Фожеа”, “Ким зор, ким безор..”, “Оқибат салтанати” каби видеофильмлари шулар жумласидандир.