Каримова Азиза Хамидовна

Театр: Наманган вилояти мусиқали драма театри

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист

Каримова Азиза Хамидовна маҳоратли актриса сифатида кўплаб турли характердаги ранг-баранг ролларни маромига етказиб ижро этган. А.Каримова исътедодли актриса сифатида «Гулсара» да Гулсара, «Бу телба дунё» да Алданган қиз, «Олтин хўроз» да Тулки, «Тегирмон тепасидаги қуёш» да Майфуруш аёл, «Алла» да Чўлпон, «Усмон Носир қаерда?» да Қиз, «Тобутдан товуш» да Нетай, «Муқимий» да Обида, «Робиябону» да Робиябону, «Қирол Лирнинг набиралари» да Алвасти, Макбетхоним, Бежархоним, «Алпомишнинг ўқ-ёйи» да Барчин, «Супер Қайнона» да Муяссар, «Чимилдиқ» да Момо, «Салом ёки Хайр» да Соҳибжамол, «Иккинчи тумор» да Муаттар, «Аяжонларим» да Тўтинисо, «Боғ» да Азиза, «Фантнинг саргузаштлари» да Умида момо, «Заҳарли томчи» да Фарида, «Беш кунлик куёв» да Кишвархон «Кулгусини йўқотган бойлар» да Ҳалима, «Қилпиллама» да Хонзода, “Кўрголи келдим”да Биби Салима «Бу чоллар ёмон чоллар» да Суқсурой, «Азиз»да Райҳон, «Садоқат»да Қумри, «Тўйлар муборак»да Кимё хола, «Наманган алласида Санобар», «Ўлан»да Она каби ролларни ижро этиб келмоқда 1989 йилда Москва шаҳрида ўтказилган халқаро драматургия фестивалида И.Турсунов қаламига мансуб “Бу телба дунё” (режиссёр К.Юлдашев) асаридаги Алданган қиз роли учун “Энг яхши аёл образи” номинациясида ғолиб бўлди. 1999 йилда “Қирол Лирнинг сўнгги набиралари” спектаклидаги леди Макбет роли Республикада “Йилнинг энг яхши эпизодик роли”, 2000 йилда “Алпомишнинг ўқ-ёйи” спектаклидаги Барчин роли учун “Йилнинг энг яхши актрисаси” деб топилди. 2001 йилда “Ўзбекистон Мустақиллигининг 10 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланган. У театри соҳаси билан бир қаторда “Ҳиёнат” да Манзура, “Сўнгги пушаймон” да Райҳона, “Айрилиқ” да Қиз, Она сингари кинофильм ва миллий ранг-баранг ролларни маромига етказиб ижро этди.