Кадыров Авас Хабибуллаевич

Театр: Наманган вилояти мусиқали драма театри

Кадыров Авас Хабибуллаевич ўзининг иқтидори, тиришқоқлиги, изланувчанлиги, ташқи кўриниши, актёрлик қобилияти билан тезда режиссёрларнинг назарига тушди ва уларнинг ишончини оқлаш учун турли спектаклларда янги-янги 40 дан зиёд образлар яратди. «Қирол Лирнинг набиралари» спектаклида Қиғанчиқ рицар, «Бўрибосар ва Мошхон»да Йўловчи, «Балои нафс»да Муроджон, «Ёр истаб»да Ихтиёр, «Алпомишнинг ўқ-ёйи»да Авазхон, «Қочоқ экстрасенс»да Доктор, «Тобутдан товуш»да Обиджон, «Адвокатлик осонми»да Адвокат, «Усмон Носир қаерда..?» драмасида терговчи, «Кашмир қўшиғи»да Бамбур, «Супер қайнона»да Йигит, «Гўзал дунё зулмати»да Мардон, «Чимилдиқ»да Куёв, «Салом» ёки «Хайр»да Ёздиев, «Армонлар исканжаси»да Акмал, «Соҳиб жамолим»да Йигит, «Боғ»да Авазхон, «Сеҳрли курси»да Жаноби олийлари, «Оқила»да Жўра ака, «Омонат дунё»да Жалолиддин, “Виждон амри”да Махкамов, “Муқаддас қасам”да омбор мудири, “Ўлдинг азиз бўлдинг”да Бўстон,”Бахор шамоли”да Шодиев, “Супер қайнона-2” да Мардон, “Тақдир эшиги”да Эркак, “Хаж сафари”да Собир, “Тақдир эшиги”да Эркак, “Дилоро”да Ота образларини яратди. А.Қодиров фаолиятига назар солар эканмиз, унинг юксак даражадаги драма актёри эканлигига амин бўламиз. Жумладан, “Қирол Лирнинг набиралари” да Қизғанчиқ рицар, “Балойи нафс” да Муроджон, “Ёр истаб” да Ихтиёр, “Алпомишнинг ўқ-ёйи ” да Авазхон, “Тобутдан товуш” да Обиджон, “Адвокатлик осонми-? ” да Адвокат, “Усмон Носир қаерда...?” да 2-терговчи, “Чимилдиқ” да Куёв, “Салом ёки хайр” да Ёздиев “Армонлар исканжаси” да Акмал, “Иффатини асраган аёл” да Йигит, “Боғ” да Авазхон, “Омонат дунё” да Жалолиддин, “Аяжонларим” да Ашуралиев, “Кўрголи келдим” да Абдукалон, “Баҳор шамоли” да Шодиев, “Тақдир эшиги” да Эркак, “Виждон амри” да Бегона киши, Махкамов, “Азиз” да Обид қори, “Супер қайнона -2” да Мардон, “Сирли бошоқ” да Бобо дехқон, “Янги йил саргузаштлари” да Қорбобо каби образларни юксак маҳорат билан ижро этиб, томошабинларнинг меҳри ва эътиборини қозониб келмоқда. А.Қодиров Ўзбекистон телевидениеси орқали намойиш этилган “Армонлар исканжаси” да Акмал, “тақдир эшиги” даги Эркак образлари ўзининг таъсирчанлиги, содда ва теранлиги билан томошабинлар олқиши ва мутахассислар эътирофига сазовор бўлди ва уни серқирра ижодкор сифатида томошабинларга янада яқинроқ таништирди.