Исмоилов Нуриддин Жамолиддин ўғли

Театр: Наманган вилояти мусиқали драма театри

Исмоилов Нуриддин Жамолиддин ўғли “Кўрголи келдим”да Сайёд шоир, “Баҳор шамоли”да Содиқ, “Азиз”да Азиз каби образлари билан томошабинлар эътиборини қозонди. Изланувчан, тиришқоқ актёр театрдаги фаолияти давомида, “Салом ёки ҳайр”да Яландиев, “Тўйлар муборак”да Мўмин Қобилович, “Виждон амри”да Элёр, “Супер қайнона-2”да Мардон, “Қаердасан фариштам”да Капитан, “Сирли бошоқ”да Бургут, “Хаж сафари”да ўғил, “Хато”да Нодир, “Ўлдинг азиз бўлдинг”да Достон, “Садоқат”да Баҳром, “Коинотлик меҳмонлар”да Кашше, “Бедаволар”да Журналист, “Разолат қурбонлари”да Нодир, “Қор маликаси”да Кашше, “Ўлан”да дарвеш,”Қаердасан арчажон”да қароқчи, “Матмуса”да Музроб Маҳмудий, ”Аёл бўлиш осонми”да Комил, “Аёл кечирмайди”да Самандар, “Амир Темур”да Жазоир шоҳи, “Разолат қурбонлари”да Ўткирбек, “Боғ”да Алижон, каби турли образлар яратди. Шунигдек, актёр суратга олинган “Турмуш чорраҳалари”, “Яхши одамлар” сингари кинофильмларда эсда қоларли образлар яратган. Н.Исмоилов вилоят миқёсида ўтазиб келинаётган Мустақиллик, Наврўз умухалқ тантаналарида ва мамлакатимиз ҳаётига оид бошқа бир қатор муҳим саналарга бағишланган кўплаб маданий-маърифий тадбирларнинг иштирокчисидир. Истедодли актёр, театрнинг созандалар ансамбли билан ўз устида ишлаб “Гул сочар”, “Бўйларинга”, “Эшвой”, “Қоши ёсинму” сингари мумтоз қўшиқларни ижро этиб келмоқда.