Ахмедова Асила Жавхаралиевна

Театр: Наманган вилояти мусиқали драма театри

Ахмедова Асила Жавхаралиевна “Ўлдинг азиз бўлдинг”да Гулистон, “Виждон амри” драмасида Ҳамшира, “Тақдир эшиги”да Аёл, “Йиғлама қиз” спектаклида Нозима, “Бехато отилган ўқ” да Сихамой, “Беш кунлик куёв” да Ўлмасхон, “Захарли томчи” да Зебо, “Салом ёки ҳайр” да Гўзалхон, “Эл фарзанди” да Малика, “Баджахил қуёнча” да Чаққоной “Фантнинг саргузаштлари” да Жужу, “Иккинчи тумор” да Сумбул, “Ким зор ким безор” да Зебо, “Фолбин” да Шум бола, “Аёл кечирмайди” да Чарос, “Супер қайнона-2” да Мияссар, “Янги йил саргузаштлари” эртак томошасида Зумрад “Хаж сафари” да Умида, “Муқаддас қасам” да Лобар каби образларни юксак маҳорат билан ижро этиб, томошабинларнинг меҳри ва эътиборини қозониб келмоқда. А.Аҳмедова қўшиқчилик борасида ҳам сезиларли ижод қилиб, жойларда намойиш этиладиган концертларда унинг ижросидаги “Ватан ягонасан”, “Баҳор келса”, “Алла”, “Муножот”, “Тановор”, “Фиғон”, “Наманган танавори”, каби ўнлаб лирик қўшиқлари мухлислар томонидан олқишлар билан кутиб олинмоқда.