Расулова Карима

Театр: Наманган вилояти мусиқали драма театри

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист

Расулова Карима Театрда саҳналаштирилган қатор спектаклларда эсда қоларли ролларни маҳорат билан ижро этган. «Тоҳир ва Зуҳра»да Зуҳра, «Фарҳод ва Ширин»да Ширин, «Нурхон»да Нурхон, «Анвар ила Раъно»да Раъно, «Алла»да Санобар, «Машраб»да Гулруҳ, «Тошкентнинг нозанин маликаси»да Мунаввар, «Хотинимнинг эри»да Паризод, «Меҳр қуёши»да Лўли, «Сўнгги пушаймон»да Райхон, «Ўзинг кўзим нури»да Мунаввар, «Раҳмат иғвогар»да Маяхон, «Илоҳим паймонанг тўлмасин»да Жаннат, «Олтин девор»да Зуҳра, «Кимга тўй, кимга аза»да Зуҳра, «Гўзал дунё зулмати»да Карима, «Супер қайнона»да Хожар, «Чимилдиқ»да Қайнона, «Аяжонларим» да Бўстон, «Боғ» да Карима, «Оқила» да Каромат каби роллар шулар жумласидандир. 2007 йил 1-7 апрел кунлари Туркманистон Республикасининг пойтахти Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган «Миллий фольклор ва театр санъати» халқаро фестивалида намойиш этилган «Боғ» спектаклида Карима яратган қайнона образи ҳам жаҳон театр санъати мутахассислари томонидан юқори баҳоланди. Шунингдек, актрисанинг турли йилларда суратга олинган «Наманган алласи» (Санобар), «Сўнгги пушаймон» (Райҳон), «Инқироз» (Она), «Мерган милиционер» (Она), «Чаён боласи» (Она) сингари видео ва кинофильмларда ҳам бетакрор образлар яратган. Аксарият образлари томошабин ва мутахассислар томонидан ижобий баҳоланган. Жозибали, жарангдор овоз соҳибаси сифатида жойларда намойиш этиладиган катта концертларда унинг ижросидаги «Отмагай тонг», «Қаламлар», «Ассалом», «Эй сабо», «Бизни айвон» каби ўнлаб ария ва дуэтлар томошабинлар томонидан зўр олқишлар билан кутиб олинади. Эфир орқали янграб турадиган «Қиз қўшиғи», «Гул ишқи», «Келсангиз», «Далажон», «Бахтиёрман» каби мумтоз қўшиқ ва дуэтлари Ўзбекистон Республика радиоси “Олтин фонди”да сақланмоқда.