Қирғизов Зайнитдин Исройилжанович

Театр: Наманган вилояти мусиқали драма театри

Қирғизов Зайнитдин Исройилжанович театр саҳнасида 20 га яқин образлар яратди. Актёр театрда саҳналаштирилган “Баҳор шамоли”да Хикмат, “Тўйлар муборак”да Неъматилла, “Чи-чи-ойнинг саргузаштлари”да Пиш-пишвой, “Қорбобонинг халоскори”да Қулмат, “Баджаҳл қуёнча”да Дўмбоқвой, “Янги йил саргузашти”да Алвасти, “Эл фарзанди”да Исмоил, “Ўлдинг азиз бўлдинг”да Вакил, “Аёл кечирмайди”да Зокир, “Йиғлама қиз”да Абдусаттор, “Тақдир эшиги”да Эркак, “Хато”да Камол, “Разолат қурбонлари”да Жангари, “Аёл бўлиш оссонми ”да Шерқўзи, “Боборахим Машраб”да Соқий, “Матмуса”да Матмуса, “Боғ”да Бахтиёр, “Азиз”да Сехргар каби ролларни катта маҳорат билан ижро этиб келмоқда. Театрда замонавий қаҳрамон образини яратиш бўйича изланишлар олиб бормоқда.