Кадирова Дилфуза Исмоиловна

Театр: Наманган вилояти мусиқали драма театри

Кадирова Дилфуза Исмоиловна “Кашмир қўшиғи” мусиқали драмасида Наргиз, “Лўттибозлар”да Ҳожар, “Ёр истаб”да Малика, “Балойи нафс”да Зумрад, “Олапар ва Мошхон”да Мошхон, “Наманган алласи”да Зиёда, “Бехато отилган ўқ”да қўшни қиз, “Иффатини асраган аёл”да Малика, “Кўрголи келдим”да Қумри Маҳваш, “Беш кунлик куёв”да Ўлмасхон, “Боғ”да Дилфуза, “Сеҳрли курси”да Берта, “Оқила”да Оқила, “Бахор шамоли”да Нафиса, “Алпомиш”да Ойбаржин, “Тўйлар муборак”да институт директори, “Супер қайнона-2”да Апипа, Тўтихон, “Хаж сафари”да Малоҳат, “Тақдир эшиги”да аёл, “Янги йил саргузаштлари” да ўгай она, “Наманган алласи”да Манзура, “Хато”да она, “Армон” да Манзура каби образларни юксак маҳорат билан ижро этиб, томошабинларнинг меҳри ва мутахассислар эътиборини қозонган. У театр соҳаси билан бир қаторда “Меҳмонжонлардан айланай”да Нодира, “Қабоҳат”да Адолат, “Адашганлар”да Она, “Қайтар дунё”да Қумри, “Йўл бўлсин”да Она сингари кинофильм ва миллий ранг-баранг ролларни маромига етказиб ижро этди. Д.Қодирова қўшиқчиликда ҳам ўз маҳоратини намоён қилиб, жойларда намойиш этиладиган катта концертларда унинг ижросидаги “Сизни йўқотишдан қўрқиб яшайман”, “Алам қилсин”, “Сиз қайдасиз”, “Ватан ягонасан”, “Онажонгинам”, “Ўзбегим санамлари”, “Дема, дема ёр дема”, “Нега сиздан кечиб бўлмайди”, “Бахор келса”, “Алла”, “Феруз-1”, “Феруз-2”, “Гулзорим”, “Муножот”, “Қадимги ушшоқ”, “Дугоҳ”, “Самарқанд ушшоғи”, “Тановор”, “Фиғон”, “Сараҳбори оромижон” каби ўнлаб лирик, мумтоз ва мақом йўналишидаги қўшиқлари мухлислар томонидан олқишлар билан кутиб олинади. Унинг кўплаб қўшиқлари маҳаллий ва республика радиоси орқали эшиттириб келинади.