Асамова Нилуфар Адхамовна

Театр: Ўзбекистон давлат драма театри

Ушбу театрда 2007 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Н.Асомованинг театр саҳнасида ижро этган роллари талайгина. Жумладан: “Отасининг қизи”да Наргиз, “Қайтар дунё”да Насиба, “Алвон гул”да Малика, “Аяжонларим”да Хайринисо, “Аскар ва малика”да Графиня, “Этик кийган мушук”да Малика, “Қайдасан Наврўз”да Наврўза, “Қийиқ қизнинг қуйилиши”да Бянька, “Давлат болалари”да Баҳора, “Чеча”да Келин, “Нўхот устидаги малика”да Малика, “Гумроҳ”да Комила, “Сабъаи сайёр”да канизак ва яна бошқа ўнлаб образларни маромига етказиб ижро этиш орқали тажриба орттириб маҳоратли театр актёри даражасига эришган ва театр репертуаридаги йигирмага яқин спектаклларда асосий ва эпизодик роллари билан томошабинлар назарига тушган. Н.Асомова театр саҳнасидаги ижодий изланишлари билан бир қаторда кино санъатида ҳам бир қанча ранг-баранг эпизодик ролларни ўзига хос тарзда ижро этиб, томошабинлар эътиборини қозонган.