Ахмедов Рустамбек Нишанбаевич

Театр: Ўзбекистон давлат драма театри

Ушбу театрда 2002 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Рустамбек Ахмедовнинг театр саҳнасида ижро этган роллари: “Чеча”да Сурнайчи, “Аскар ва малика”да Гадой, “Этик кийган мушук”да Ошпаз, “Гамлет”да Гамлет, “Зўраки табиб”да ўғил, “Мувозанат”да Рамзиддин, “Аяжонларим”да фаррош, “Евгений Онегин”да гўрков, “Вафодор”да Хусан, “Зубайда”да аёл киши, “Конфетвойнинг саргузаштлари”да Чалавой, “Ер барибир айланаверади”да шоир ва яна бошқа ўнлаб образларни маромига етказиб ижро этиши орқали тажриба орттириб маҳоратли театр актёри даражасига эришган.