Лутфуллаев Самиддин Исмоилович

Театр: Ўзбекистон давлат драма театри

Ушбу театрда 2007 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Самиддин Лутфуллаев“Ўзбек миллий академик драма театри” билан ҳамкорликда саҳналаштилган “Бир қанотлилар” спектаклида – Аброр образини яратиб, катта сахнага илк қадамини қўйган. С.Лутфуллаев катта саҳнадаги илк қадамларидан бошлаб ҳозирги кунга қадар етук образларни яратиб, томошабинлар ва мутахассислар эътирофига сазовор бўлиб келмоқда. Унинг ижросидаги“Қийиқ қизнинг қуйилиши”да Лученцио, “Аяжонларим”да почтальон, Каримжон, “Довюрак Ван-Лао”да шервачча, “Аскар ва Малика” да аскар, “Нўхот устидаги малика”да чўчқабоқар,“Бахт эшик қоққанда”да Каттабек, “Давлат болалари”да Бўтир, “Зубайда”да Шамсиддин, “Отасининг қизи”да Воҳид, “Кўкка учган орзулар” да Жек, “Евгений Онегин”да Онегин, “Дахо”да Дахо, “Минг йиллик ҳангома”да Фазлиддин, “Сохта қорқиз”да Бетмен,“Чарағбонлар”да Барноев, “Зулматдан нур”да адвокат, “Гумроҳ”да Иззатилла, “Сабъаи сайёр”да Шоҳ Баҳром сингари яна ўндан ортиқ роллари ўзбек театр санъатига етук ижодкорларнинг муносиб издоши кириб келаётганидан дарак беради. С. Лутфуллаев театр саҳнасидаги ижодий изланишлари билан бир қаторда кино санъатида ҳам бир қанча ранг-баранг ролларни ўзига хос тарзда ижро этиб келмоқда. Шулардан: “Паризод”да Жонибек,“Ака”да сержант,“Матонат”да Ўрозали, “Қадамлар”да Асқарали,“Эсим қурсин”да Мардон,“Сотқин”да Қодирали, “Мурувват”да ўғил, “Барон”да адвокат,“Устюртга йўл”да менежер, “Жоним азобда”да Садир, “Вақт ўғриси”да Темур ва яна бошқа бир қатор кинолардаги образларини келтириш мумкин. С.Лутфуллаев 2013 йилда ўтказилган “Сени куйлаймиз, замондош” II Республика кўрик-фестивалида иштирок этган “Ҳаёт формуласи” спектаклидаги Даҳо образи учун “Энг яхши эркак роли ижроси учун” номинацияси ғолиби бўлган.