Масаидов Дилмурод Сайдуллаевич

Театр: Ўзбекистон давлат драма театри

Ўзбек давлат драма театрида 1999 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Унинг театр саҳнасида ижро этган роллари актёрлик санъатининг ноёб намунаси сифатида театршунослар томонидан эътироф этиб келинмоқда. Жумладан: “Қайтар дунё” да Мухтор, “Эзгулик йўлида”да Абдумурод, “Отасининг қизи”да Эркин, “Жийдалилар”да Ўрмонқул, “Герострат”да Адвокат, “Борса келмас”да Гендалф, “Мувозанат”да Юсуф, “Бахт эшик қоққанда” да Каттабек, “Отелло”да Дожь, “Вафодор”да Ҳасан, “Давлат болалари”да Одил, “Хос навкар”да шоҳ, “Аяжонларим”да раис, “Медея”да Ясон, “Аскар ва Малика”да Аскар, “Чодир хаёл эртаклари”да Корфармон ва яна бошқа ўнлаб образларни яратиб маҳоратли театр актёри даражасига эришган. Д. Масаидов театр саҳнасидаги ижодий изланишлари билан бир қаторда кино санъатида ҳам бир қанча ранг-баранг ролларни ўзига хос тарзда ижро этиб келмоқда. Шулардан:“Қор аёл”да Инод муаллим, “Афғон”да Абдулла, “Сардор-2”да Шерқўзи, “Дев билан пакана”да Қассоб, “Ёдгор”да Сотволди, “Фидойилар”да Ўғил, “Геолог” да Овчи, “Юлдузингни бер осмон”да Абдулфотих ва яна бошқа бир қатор образларини келтириш мумкин. У кинорежиссёр сифатида ҳам ўз иқтидорини намойиш этиб,“Адвокатлар”, “Бемор”, “Мерсквич”, “Ажинатол”, “Кутилмаган қўнғироқ” ва “Геолог” сингари фильмларни суратга олиб, истеъдодли режиссёр сифатида кино ихлосмандлари назарига тушган.