Суропова Тўхтахон Ибрагимовна

Театр: Ўзбекистон давлат драма театри

Ушбу вазифада 2001 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Т. Суропованинг театр саҳнасида ижро этган роллари талайгина. Жумладан: “Аяжонларим”да сомсачи, “Минг йиллик ҳангома”да қайнона, “Чодир ҳаёл эртаклари”да Тосбосхон, “Конфетвойнинг саргузаштларида”да Жанжал хола, “Вафодор”да Қумри, “Илхақ”да Лутфиниса, “Аёл”да кўмита кенгаш раиси, “Ўрик гуллаган”да Тўхтахон ва яна бошқа ўнлаб образларни маромига етказиб ижро этиш орқали тажриба орттириб юксак маҳоратли театр актёри даражасига эриша бошлаган. Т. Суропова 2015 йил “Сени куйлаймиз, замондош” Ўзбекистон театрларининг III- Республика кўрик-фестивалида “Энг яхши эпизодик аёл роли ижрочиси” наминацияси билан тақдирланди.