Тошматова Нафиса Хамроалиевна

Театр: Ўзбекистон давлат драма театри

Ушбу театрда 2008 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Тошматова Нафиса фаолияти давомида бир қатор образлар яратди шулардан: “Давлат болалари”да Назира, “Макр”да она, “Қийиқ қизнинг қуйилиши”да бева, “Гамлет”да Офелья, “Эзгулик йўлида”да Марҳабо, “Минг йиллик ҳангома”да Салтанат, “Жийдалилар”да Манана, “Мувозанат”да Гулшод, “Қайтар дунё”да Мастон, “Гуноҳ”да бўлим бошлиғи, “Зубайда”да Зубайда, “Вафодор”да Қумри, “Аёл”да аёл, “Ассалом Наврўз”да набира, “Этик кийган мушук”да канизак, “Нўхат устидаги малика”да Герцогиня, “Довюрак Ван-Лао”да Нилуфар, “Чодир хаёл эртаклари”да Тосбосхоним, “Аскар ва малика”да Хонима, “Илҳақ”да она, “Эзгулик йўлида”да Марҳабо, “Евгений Онегин”да она, “Сабъаи сайёр”да канизак, “Атиргуллар қисмати” да Орзугул, “Труффальдино-икки бойнинг малайи”да ниқобдаги актёр, “Минг бир кеча”да савдогар ва ҳоказо ролларни ўз маромига етказиб ижро этган. Н. Тошматова нафақат театр саҳнасида балки кино ва телесериалларда ҳам турли ранг – баранг образлар яратиб халқимиз нигоҳига тушиб улгурган. Жумладан: “Опа – сингиллар”да болалар шифокори, “Бемор”да бемор аёл, “Паризод”да Салима, “Сеҳрли қалпоқча”да қўшни хотин, “Бекатдаги одамлар”да бева аёл каби бир қатор бадиий фильмларда ўз характерига эга бўлган жозибодор ролларни ижро этиб келмоқда.