Норматов Пўлат Ғайбуллаевич

Театр: Ўзбекистон давлат драма театри

Ушбу театрда 1988 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. П. Норматов салоҳиятли профессионал актёрдир. Ўз фаолияти давомида чуқур мазмунга эга обрзларни яратган ва томошабинларни ҳаяжонга солган ҳолда катта ютуқларга эришиб, мутахассислар эътирофига сазовор бўлиб келмоқда. Театр саҳнасида ижро этган образлари талайгина. Шулар жумласидан “Тоға ва жиянлар”да Тоға, “Чеча”да Салимжон, “Асссалому алайкум қизлар”да Пўлат, “Бухоро –и шариф”да Аскар, “Отелло”да Судья, “Наврўз”да Шапкўр, “Этик кийган мушук”да мушук, “Яратган ёмондан асрасин”да Ботир, “Гамлет”да Гамлет, “Герострат”да Герострат, “Эзгулик йўлида”да шоир, “Мувозанат”да Амир, “Минг йиллик ҳангома”да Тўлаган, “Жийдалилар”да Соли бақироқ, “Отасининг кизи”да Эркин, “Кайтар дунё”да Муҳсин, “Аёллар салтанати”да Стоян, “Алвон гул”да Ғулом, “Аскар ва малика”да аскар, “Бахт эшик қоққанда” Шарифжон Исмоилов, “Беш кунлик куёв”да Мирзабаҳром, “Хос навкар”да Навкар ва бошқа бир қатор образлар яратиб келмоқда. П.Норматов ижросидаги ролларнинг ҳар бири ўзига хослиги билан ажралиб туради.