Раимбекова Нозима Исламовна

Театр: Ўзбекистон давлат драма театри

Ушбу театрда1995 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Бу соҳа ниҳоятда мураккаб бўлишига қарамай Раимбекова Назима ўз касбини тўла-тўкис ўзлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Унинг 1995 йилдан бошланган ижодий фаолияти давомида театр соҳасида самарали ижод қилиб, ютуқларга эришиб, кўпгина етук образларни яратиб, томошабинлар ва мутахассислар эътирофига сазовор бўлиб келмоқда. Жумладан: “Қақилдоқ”да Қақилдоқ, “Қорбобонинг саргузаштлари”да Масхарабоз, “Буюк ипак йўли”да Тибетликлар, “Чеча”да отарчи, “Наврўза”да Малак-пари, “Тоға ва жиян”да янга, “Қаердасан Наврўз”да ҳумо қуши, “Ассалому алайкум қизлар”да Текле, “Борса келмас”да Эльн, “Қайтар дунё”да Мастон, “Алвон гул”да Шукуржон, “Сабзи ўра”да устоз, “Этик кийган мушук”да масхарабоз, “Аскар ва малика”да сарой хоними, “Бахт эшик қоққанда”да Доно, “Чодир ҳаёл эртаклари”да Тосбосхоним, “Медея”да Жория, “Нўхат устидаги малика”да Баронесса, “Минг йиллик ҳангома”да Солия, “Вафодор”да Кўр кампир, “Фаррош кампирнинг туши”да Фаррош, “Отасининг қизи”да Марям, “Жамила”да қўшни аёл каби турфа ролларни ижро этган ва ижро этиб келмоқда.