Мирмақсудова Тамара Норқуловна

Театр: Ўзбекистон давлат драма театри

Ушбу театрда 2000 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Т.Мирмахсудова иқтидорли ва талабчан актриса, кўпгина етакчи спектаклларда бош ва иккинчи даражали ролларни маромига етказиб ижро этган. Ўз фаолияти давомида кўпгина образлар яратди. Шулар жумласига: “Асссалому алайкум қизлар”да Хонума, “Қайтар дунё”да Нигора, “Алвон гул”да Маржон, “Борса-келмас”да Гном, “Аёллар салтанати”да Райна, “Давлат болалари”да Хумора, “Эзгулик йўлида”да Алиева, “Герострат” (Номи ўчсин)да Криминтина, “Аёл”да Шоира, “Ассалом Наврўз”да Иссиқхон, “Яратган ёмондан асрасин”да Набира, “Зубайда”да Дилоро, “Аскар ва малика”да Малика ва бошқа бир қатор спектаклларда ўзига хос турли образлар яратиб келмоқда. Т. Мирмахсудова театр саҳнасидаги ижодидан ташқари кино ва бир қатор миллий телесериалларда ҳам ўз роллари орқали халқимизга манзур бўлиб келмоқда. Жумладан, “Чархпалак”да Шахноза, “Хуршида”да Хуршида, “Одамлар орасида”да Гулжаҳон, “Опа-сингиллар”да Нигора, “Еттинчи фалакдан овоз”да Оқ момо, “Фидоийлар”да она, “Қизилжарлик Эшмат”да Лола, “Қайтар дунё”да Ҳамшира, “Аёл зоти”да Келин, “Ҳақиқат куни”да Аёл, “Дарди-бедаво”да Мастура каби ранг-баранг ролларни ижро этиб келмоқда.