Муратова Изрохат Тўхтамуродовна

Театр: Ўзбекистон давлат драма театри

Ушбу театрда 2006 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. И. Муратованинг театр саҳнасида ижро этган роллари: “Бахт эшик қоққанда”да Барно, “Эзгулик йўлида”да Муниса, “Мувозанат”да Захро, “Отасининг қизи”да Марям, “Евгений Онегин”да Татьяна Ларина, “Чодир ҳаёл эртаклари”да Бичахон, “Жийдалийлар”да Марина янга, “Одамлар ва сичқонлар”да фохиша, “Дахо”да хотин, “Минг бир кеча”да илонлар маликаси, “Минг бир хангома”да аёл, “Аёл”да кундош, “Атиргуллар қисмати”да Захро, “Қайтар дунё” да келин, “Қиз келин”да хонанда, “Чеча”да қиз, “Ёдим синиқлари”да она, “Садоқат”да Рахима, “Труффальдино – икки бойнинг малайи”да Смеральдино, “Вафодор”да Саломат. Кино саъатида ҳам ўзига хос образларни яратган. Жумладан: “Дилхирож”да амма, “Бойкенжаев”да янга, “Назира”да амма, “Саид ва Саида”да редактор, “Эх, Салима”да дугона, “Учар қиз”да ғийбатчи аёл, “Отамни уйлантираман”да келин.