Ўрик гуллаганда

Ўрик гуллаганда

Эртакдаги воқеалар ўрик дарахти мева берганида бўлиб ўтади.

Икки қўшнидан бири, сахий, меҳнатсевар Орзиқул бобо бўлса, иккинчи қўшни, зиқна, иш ёқмас, тайёрига айёр Кўпайсин бой ўртасидаги воқеалар авж олади.

Орзиқул бобонинг набираси Тозагул ва Кўпайсин бойнинг набираси Ўткир, бир-бирлари билан дўстлашишади.

Орзиқул бобо, Тозагул набираси билан ховлисига эккан сехрли ўрик донагидан дарахт ўсиб чиқиб, мевага киради ва Орзиқул бобо ўйига келган одамга ўрик мевасини улашади. Бу сахийликни бахиллик билан кўра олмаган Кўпайсин бой ёмон ниятини амалга оширади.

Эртакда яхшилик ва ёмонлик, меҳнатсеварлик ва дангасалик, сахийлик ва очкўзлик курашлари акс этади.