Фотиманинг саргузаштлари

Фотиманинг саргузаштлари

Пьеса муаллифи – Нажибулла Хабибуллаев

Саҳналаштирувчи режиссёр – Михаил Бабажанов

Рассом – В.Акудин

Бастакор –А.Набиев

Болалар, агар сиз қувноқ саргузаштларда қатнашмоқчи бўлсангиз, Фотима исмли қиз ва унинг дўстлари Тўти ва Мош билан танишишингиз зарур.

Кунлардан бир куни Фотиманинг боғида нохуш воқеа содир бўлди. Ёвуз сеҳргар Рўдапо унинг сеҳрлихониши билан ён атрофни чаманзорга айлантирадиган сеҳрли қушни ўғирлаб кетди. Гарчи бу йўл хавф-хатарга тўла бўлса ҳам,Фотима ва Мош дўстларини золим чангалидан озод этиш учун сафарга отланадилар. Йўл-йўлакай қизча кекса чинор ваулкан одам билан учрашиб қолади. Ёвуз сеҳргаруларга ҳам озор берганэди. Чанқоқ қийнаётган кекса Чинор ва улкан одам билан охирги томчи сувлари, бир бурда нонларини баҳам кўради. МиннатдорЧинор уларга мовий суви ҳеч қачон тугамайдиган сеҳрли қовоқни топишда ёрдам беради. Мана шу қовоқ ёрдамида дўстлар золим сеҳргарни енгишади.

Мактаб ёшидаги болаларга мўлжалланган.

Премьера 1999 йил 21 март куни бўлиб ўтган.

Спектакль 50 дақиқа давом этади.

(Дўстлик ва эзгуликка чорлайдиган.)