Семурғ

“Семурғ”

Муаллиф- Зульфия, Д.Юлдашева

Режиссер- Д.Юлдашева

Рассом- М.Рўзметова

Бастакор- С.Эргашев

Орзу инсонни турли кўчаларга етаклайди, номардни мард, қўрқоқни ботир қилади, саҳрони водийга айлантириб, ёвузлик ҳукмрон ерга эзгулик нурини олиб киради. Ўзбек мумтоз достони асосидаги “Семурғ” спектаклида ана шу орзу-умидлар мужассамлашган.

Тинч-тотув яшаётган халқ устига одамлар суягидан тоғ қурган ёвуз Ялмоғиз дев бостириб келади. Ўлканинг мусаффо осмонини қора булутлар билан қоплайди, дарёларни қуритиб, атрофни саҳрога айлантиради, инсонлар бошига кулфатлар ёғдиради. Энди халққа ким ёрдам берар экан? Ёвуз девни ким енга олар экан?

Албатта, инсон орзуси – СЕМУРҒ! У жасур Бунёдни ёвга қарши курашга чорлайди, унга мадад бериб, мушкул вазифани уддалаш учун йўл кўрсатади. Аммо Бунёдни олдинда катта синовлар кутади. Ана шу синовларни енгиб ўтгач, у ўз орзусига етади. Ўлкаси яна яшнаб, халқи тинчликка эришади.

Мактаб ўқувчиларига мўлжалланган.

Иштирок этувчилар:

Бунёд------------------О.Абдубоев

Семурғ----------------Д.Шерматова

Паризод-------------- Д.Хасанова

Вазир----------------- О.Ибодов

Дев,Хон ------------ О.Атабаев

Ёрдамчилар ----------Н.Сайдалиева,У.Бўриев,А.Ахадов.