Қизил қалпоқча

«Қизил қалпоқча»

Муаллиф - Д.Юлдашева

Режиссёр – Д.Юлдашева

Рассом – Н.Юлдашева

Бастакор – Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби А.Икромов

Болажон, агар сен бизнинг эртакдаги бўрига ўхшаб алифбони билмасанг, “Қизил қалпоқча” ҳақидаги эртакни ўқий олмайсан. Бу эртакни машхур эртакчилар Шарль Перро ва ака-ука Гриммлар ёзишган.Турли миллат оналари мард қизалоқ ҳақидаги ушбу эртакни ҳар хил талқин этишган. Қадим-қадим замонларда яралган эртак, “Интернет” замонига қадар етиб келди.

Биз сенга бутунлай бошқа ҳикояни айтиб берамиз. Унда ҳеч ким ҳечкимни емайди. Аксинча буви ва унинг набираси бўривойни тарбияқилишади, бу ишда уларга ажойиб хулқ-атворли Укки ва оддий қарға ёрдам берадилар