Омад биз томонда

РЕЖИССЁР: Муборак Мадазимова

САҲНАЛАШТИРУВЧИ РАССОМ: Умида Ирматова

СПЕКТАКЛ МУАЛЛИФИ: Қўчқор Норқобил


"Омад биз томонда” комедиясида замон синовлари. Давр чиғириғи билан юзма-юз турган одмалар руҳиятидаги безовталиклар турли хил воқеалар орқали истеҳозли тарзда очиб берилади. Асарда ҳаётнинг ўзига хос имтиҳонлари қаршисида шошиб қолган кишилар ўз турмуш тарзини яхшилаш учун турли хил йуллар ахтаришади. Бу борада, жуда осонлик билан бойиб кетиш, осоннинг ости, енгилнинг устидан ўтиб, ўзгалардан алоҳида ажралиб туришга уринишади. Халқимизга хос меҳнатсеварлик, пешона тери эвазига ҳалол ризқу рўз топиб, тинч-хотиржам яшаш, омад ва бойлик ҳеч қачон осмондан тушмаслиги асарда энг муҳим ғоя ва мезон сифатида илгари сурилади. Асарда жиддий кулги остига олинган воқеалар орқали халқимизга хос самимият ва яхшилик, тантилик тушунчалари ўз ифодасини топган.